1

АПЛ: 16-тур ҳайратлари

СПОРТ 17.12.2014, 15:27
АПЛ: 16-тур ҳайратлари

Англия премьер лигасининг 16-тури бу сафар ҳам ғаройиботу ажойиботларга тўла бўлди. Бу турда марказий ўйин дея ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ўртасидаги баҳс жуда қизиқарли ўтди ҳамда мезбонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди. “Арсенал” ҳам ўз уйида “Ньюкасл” жамоасини “яксон қилиб юборди”.

“Челси” индамасдан ғалаба қозонди

16-турда “Челси” ўз уйида “Халл Сити” клубини қабул қилди ва ғалаба қозонди. Биринчи таймда ҳар икки жамоа ҳам қийин аҳволда қолишди. Айтиш керакки, “Халл” тез гол ўтказиб юборганига қарамай, аввалига яхшигина қаршилик кўрсатди. Лекин иккинчи бўлимда ҳаракатлари бесамар кетган “Халл” футболчилари ташаббусни йўқотишди.

13 декабрь. Лондон. “Стэмфорд Бриж” стадиони, 41626 томошабин.
Ҳакам: Крис Фой (Мерсисайд).
“Челси” – “Халл Сити” - 2:0 (1:0)
Голлар: Азар, 7 (1:0). Диего Коста, 68 (2:0).

“Арсенал” “Ньюкасл”ни янчиб ташлади

Ўтган турдаги “Челси” устидан қозонилган ғалабадан руҳланиб, Лондон шаҳрига ташриф буюрган “Ньюкасл” шармандали тарзда мағлуб бўлди. Аввалига ўйин бошланишида бироз қийин бўлди. Биринчи таймда “Ньюкасл” яхшигина ҳимояланди. Лекин иккинчи бўлимда улар “тўпчилар”нинг ҳужумларига дош беролмадилар.

13 декабрь. Лондон. “Эмирейтс” стадиони, 59949 томошабин.
Ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Арсенал” – “Ньюкасл” - 4:1 (1:0)
Голлар: Жиру, 15 (1:0). Санти Касорла, 54 (2:0). Жиру, 58 (3:0). Айосе Перес, 63 (3:1). Санти Касорла, 89 – пенальтидан (4:1).

“Манчестер Сити” ҳам ғалаба қилишда давом этади

“Манчестер Сити” сафарда “Лестер Сити” жамоаси меҳмони бўлиб, кичик устунлик билан ғалаба қозонди. Алоҳида қайд этиш керакки, шу куни “шаҳарликлар”жонига афсонавий Фрэнк Лэмпард ора кирди. Агуэросиз “Сити” кичик ҳисобда ғалаба қилишда давом этади.

13 декабрь. Лестер. “Кинг Пауэр” стадиони, 31643 томошабин.
Ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Лестер Сити” – “Манчестер Сити” - 0:1 (0:1)
Гол: Лэмпард, 40 (0:1).

“Манчестер Юнайтед”дан кетма-кет олти ғалаба

Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечди. Аввалига меҳмонлар анча дадиллик билан ҳужум қилишди ва айтиш керакки, мезбонларни саросимага ҳам солиб қўйди. Лекин ван Гаал ўз сўзини айтди ва йирик ҳисобда ғалаба қайд этилди.

14 декабрь. Манчестер. “Олд Траффорд стадиони, 75331 томошабин.
Ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” - 3:0 (2:0)
Голлар: Руни, 12 (1:0). Мата, 40 (2:0). ван Перси, 71 (3:0).

“Вест Хем”дан бу сафар дуранг

Сандерленд шаҳрида “Сандерленд” ўз уйида “Ветс Хэм” клубини қабул қилди ва дуранг ўйнади. Алоҳида қайд этиш керакки, “Вест Хем” бу натижа билан “Манчестер Юнайтед” билан орадаги фарқни 3 очкога узоқлаштириб юборди.

13 декабрь. Сандерленд. “Стадиум оф Лайт” стадиони, 41694 томошабин.
Ҳакам: Фил Дауд (Стэффордшир).
“Сандерленд – “Вест Хэм” - 1:1 (1:1)
Голлар: Хорди Гомес, 22 – пенальтидан (1:0). Даунинг, 29 (1:1).

“Оққушлар” ва “хўрозлар” жанги

“Тоттенхем” клуби ирода кўрсатиб, ғалаба қозонишда барчани лол қолдирмоқда. “Суонси”га қарши сафардаги ўйин ҳам улар учун қийин кечган бўлса-да, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида “хўрозлар” ғалабани тортиб олишди ва 3 очколик натижа билан уйга қайтишди.

14 декабр. Суонси. “Либерти” стадиони, 20650 томошабин.
Ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Суонси Сити” – “Тоттенхэм” - 1:2 (0:1)
Голлар: Кейн, 4 (0:1). Бони, 48 (1:1). Эриксен, 89 (1:2).

Қолган-қутганлар

Турнинг бошқа ўйинлари ҳам қизиқарли тус олди. Масалан, “Бернли” – “Саутгемптон” ўйинида меҳмонлар яна мағлуб бўлишди, ҳолбуки улар дуранг ўйнаши ҳам мумкин эди, агар пенальтини Тадич бехато бажарганида. Шунингдек, “Эвертон” ва “Вест Бромвич” ҳам ғалаба қозонишди.

13 декабрь. Бернли. “Терф Мур” стадиони, 17287 томошабин.
Ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Бернли” – “Саутгемптон” - 1:0 (0:0)
Гол: Барнс, 73 (1:0).
Урилмаган пенальти: Тадич, 60 (дарвозабон).

13 декабрь. Лондон. “Селхерст Парк” стадиони, 23038 томошабин.
Ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Кристал Пэлас” – “Сток Сити” - 1:1 (1:1)
Голлар: Макартур, 11 (1:0). Крауч, 13 (1:1).

13 декабрь. Вест Бромвич. “Хауторнс” стадиони, 24684 томошабин.
Ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Вест Бромвич” – “Астон Вилла” - 1:0 (0:0)
Гол: Гарднер, 72 (1:0).

15 декабрь. Ливерпуль. “Гудисон Парк” стадиони, 34035 томошабин.
Ҳакам: Нил Сварбрик (Ланкашир).
“Эвертон” – “КПР” - 3:1 (2:0)
Голлар: Баркли, 33 (1:0). Миральяс, 44 (2:0). Нейсмит, 53 (3:0). Замора, 80 (3:1).

Тур жазолари: шафқатсиз ҳакамлар

АПЛ 15-турида ҳам ҳакамлар кескин чоралар кўришди. Ҳакамлар томонидан футболчиларга жами 45 марта сариқ карточка, 2 марта қизил карточка (биттаси тўғридан-тўғри) кўрсатилди.

16-тур: “энг, энг, энг...”

16-турда “энг, энг, энг” номинацияси бўйича ғолибларни аниқлаймиз.

Энг кўп гол урган футболчилар
Оливье Жиру – 2та (“Арсенал”)
Санти Касорла – 2та (“Арсенал”)

Энг тез урилган гол
Эден Азар, 7-дақиқа (“Челси”)

Энг кўп томошабин
“Олд Траффорд” стадиони — 75331 томошабин

Энг кам томошабин
“Терф Мур” стадиони — 17287 томошабин

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Крис Фой – 7та сариқ, 1та қизил (“Челси” – “Халл Сити”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Кевин Френд – 2та (“Кристал Пэлас” – “Сток Сити”)
Жонатан Мосс – 2та (“Лестер Сити” – “Манчестер Сити”)
Нил Сварбрик – 2та (“Эвертон” – “КПР”)

Тўпурарлар

14та
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 2)

12та
Диего Коста (“Челси”)

9та
Алексис Санчес (“Арсенал”)

8та
Чарли Остин (“КПР”)
Вилфрид Бони (“Суонси Сити”, 1)

7та
Грациано Пелле (“Саутгемптон”)
Паписс Сиссе (“Ньюкасл”)
Саидо Берахино (“Вест Бромвич”, 3)
Робин ван Перси (“Манчестер Юнайтед”)

Автоголурарлар

Симон Миньоле (“Ливерпуль”)
Киран Гиббс (“Арсенал”)
Эстебан Камьбяссо, Уэсли Морган (“Лестер Сити”)
Уэсли Браун, Сантьяго Вергини, Лайам Бридкатт (“Сандерленд”)
Ричард Данн, Стивен Кокер, Недум Онуоха (“КПР”)
Эляким Мангалья, Пабло Сабалета (“Манчестер Сити”)
Кёртис Дэйвис (“Халл Сити”)
Харри Кэйн (“Тоттенхэм”)
Жон Терри (“Челси”)
Шеймус Коулмен (“Эвертон”)
Али Сиссоко (“Астон Вилла”)

16-тур рамзий терма жамоаси (uff.uz версияси)

Давид Де Хеа (“Манчестер Юнайтед”, 4) - Эктор Беллерин (“Арсенал”, 1), Майкл Кин (“Бернли”, 1), Эльяким Мангаля (“Манчестер Сити”, 1), Луис Фелипе (“Челси”, 1) - Алексис Санчес (“Арсенал”, 5), Франк Лэмпард (“Манчестер Сити”, 1), Эден Азар (“Челси”, 6), Санти Касорла (“Арсенал”, 2) - Робин ван Перси (“Манчестер Юнайтед”, 3), Оливье Жиру (“Арсенал”, 1).

Тур қаҳрамони — Давид Де Хеа (uff.uz версияси)

16-турнинг энг яхши футболчиси “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа бўлди. Айни шу куни Де Хеа ўзининг маҳоратини яна бир карра намойиш этди. Гарчи “қизил иблислар” йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлишса ҳам, Де Хеанинг ҳаракатлари эвазига жамоа янада ишончлироқ ўйнади. Айнан у жамоасини 7-8 марта қийин вазиятда голдан сақлаб қолди. Эҳтимол “МЮ” ютқазиши ҳам мумкин эди.

17-тур ўйинлари

АПЛнинг 17-тур учрашувлари 20-22 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Унда ҳам марказий учрашувлар бир нечалаб топилади. Масалан, “Ливерпуль” – “Арсенал”, “Саутгемптон” – “Эвертон” ўйинлари ҳам катта қизиқиш билан кутилмоқда. Шунингдек, “Сток Сити” – “Челси”, “Астон Вилла” – “Манчестер Юнайтед” учрашувлари ҳам қизиқарли тус олади.

20 декабрь, шанба
“Манчестер Сити” – “Кристал Пелас” (17:45)
“Астон Вилла” – “Манчестер Юнайтед” (20:00)
“Халл Сити” – “Суонси Сити” (20:00)
“КПР” – “Вест Бромвич” (20:00)
“Саутгемптон” – “Эвертон” (20:00)
“Тоттенхем” – “Бернли” (20:00)
“Вест Хем” – “Лестер Сити” (20:00)

21 декабрь, якшанба
“Ньюкасл” – “Сандерленд” (18:30)
“Ливерпуль” – “Арсенал” (21:00)

23 декабрь, сешанба
“Сток Сити” – “Челси” (01:00).

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1