1

Сизнингча, болалар ва ёшларни мутолаага қандай жалб қилиш керак?

МУТОЛАА 26.08.2019, 15:34
Сизнингча, болалар ва ёшларни мутолаага қандай жалб қилиш керак?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан эълон қилинган “Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа” Республика танлови сизнинг ана шу мавзу доирасидаги ташаббусингиз учун айни муддао...

▪Танловнинг мақсади — жамиятда китоб ва китобхонликнинг нуфузини ошириш, китобни маънавий мерос сифатида асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган энг яхши услубий ишланма/лойиҳаларни аниқлаш ва оммалаштириш.

▪Танловнинг вазифалари — танлов иштирокчиларини болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилишнинг инновацион шакллари ва усулларини ишлаб чиқишга рағбатлантириш; ахборот-кутубхона муассасалари фойдаланувчиларини ҳамда аҳолининг кенг қатламларини китоб ва китобхонлик фаолиятини ривожлантиришга жалб қилиш; болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш соҳасида энг яхши услубий ва инновацион иш тажрибаси базасини шакллантириш; мутолаа фаоллигини ривожлантириш, мутолаа маданиятини ошириш, фуқароларнинг ахборот маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш; мутолаа ва китобга бўлган қизиқишни мунтазам ривожлантириш мақсадида турли адабий асарларни, шу жумладан замонавиймуаллифлар ижодини оммалаштириш; ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятида янги китоблар ва мутолаани тарғиб қилишнинг энг самарали услубий ишланмаларини жорий этиш.

▪Танловда кимлар иштирок этиши мумкин — турли вазирлик ва идораларнинг ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, докторантлар, магистрантлар ва олий ўқув юртлари талабалари, китобларни оммалаштириш ва фуқароларнинг мутолаага бўлган қизиқишини ошириш билан шуғулланадиган мутахассислар.

▪Танловда ҳар бир номинация бўйича танлов аризасини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган якка иштирокчи ёки бир гуруҳ иштирокчилар қатнашиши мумкин.

▪Аризаларни қабул қилиш муддати: 2019 йил

15 августдан 1 октябргача.

Танлов 2 босқичда бўлиб ўтади:

1-босқич — аризаларни қабул қилиш;

2-босқич — “INFOLIB – 2019” VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида услубий ишланма/лойиҳанинг тақдимоти.

✏Услубий ишланма/лойиҳалар қуйидаги номинациялар бўйича баҳоланади:

  • “Интерфаол китоб”,
  • “Фойдаланувчи билан ишлашнинг интерфаол шакллари”.
  • Аризалар info@natlib.uz электрон почта манзилига “Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа” Республика танловига мавзуси билан юборилиши лозим.

Танловга юборилган материаллар таҳрир қилинмайди ва қайтарилмайди.

Танлов 2019 йилнинг 15 августидан 1 ноябрига қадар ўтказилади.

Маълумот учун телефонлар:

71 232 83 94

71 239 41 18

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1