Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси жойларда «Истеъмолчи кутубхонаси», «Истеъмолчилар уйи» лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишларни режалаштириб олган, бу ҳақда ЎзА ёзади.
Келгусида 40 дан ошиқ туман ва шаҳарда бу каби лойиҳалар амалга оширилади.

Айни вақтда эса Фарғона вилоятининг Бағдод, Данғара, Қўштепа, Фарғона туманларида мазкур лойиҳалар асосида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Федерация тизимидаги ташкилотлар ичида биринчи бўлиб Олтиариқ туманида «Истеъмолчи кутубхонаси» ишга туширилди. Кутубхона бугунги кунда туман аҳолиси, аввало ёшлар учун ўзининг хизматларини кўрсатмоқда.
Фарғона шаҳрида қуриладиган «Истеъмолчилар уйи» лойиҳалаш-экспертиза босқичидан ўтиб, қурилиш ишларини бошлаш арафасида турибди.






