Жанубий Кореялик олим ўзбек ва корея халқларининг “Алпомиш” ва “Жумонг” миллий қаҳрамонлик достонларининг қиёсий таҳлили юзасидан докторлик ишини ёқлади. Докторлик ишини ҳимоя қилиш ўзбек тилида бўлиб ўтди, деб ёзмоқда 12news.uz. Бундан ташқари, Ин Кёнг О (Eunkyung Oh)нинг докторлик иши Ўзбекистон Фанлар академиясида ижтимоий фанлар соҳасидаги муваффақиятли ишлардан дея баҳоланди.
Оппонентларнинг маърузалари ва профессорларнинг илмий иш юзасидан билдирган ижобий фикрлари ҳимоянинг юқори даражада ўтганидан далолат беради. Ўзбекистон Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институти ёш докторанти Ин Кёнг О (Eunkyung Oh) мазкур илмий иш устида 2010 йилдан буён шуғулланиб келган эди. Унинг бу илмий иши юзасидан Фольклор бўлими мудири, филология фанлари доктори, профессор Маматқул Жўраев раҳбарлик қилган.






