АсосийJamiyat

“Эркин фикр” ток-шоуси: сиёсий партияларнинг сайловга тайёргарлиги қандай бормоқда

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Партиялар ўз электоратлари манфаатлари учун кейинги беш йилликда нималарни режалаштирмоқда?

Ким қандай хато ва камчиликларга йўл қўйган?

Қайси ижтимоий аҳамиятга молик муаммолар партиялар эътиборидан четда қолган?

18-19 декабр кунлари “Uzreport” телеканали ҳамда нодавлат телестанциялар орқали эфирга узатиладиган “Эркин фикр” ток-шоусида айнан мана шу хусусида сўз боради.

Дастурда маҳаллий оммавий ахборот воситалари журналистлари, маҳалла фаоллари, ёшлар ва сиёсий партиялар вакиллари ўртасида дебат ташкил қилинган бўлиб, унда мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини ривожлантириш каби мавзуларда баҳс олиб борилди.

    Бошқа янгиликлар