Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 24-26 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8 -13, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.






