1

Тошкентда фигурали учиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

СПОРТ 20.12.2014, 14:28
Тошкентда фигурали учиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги “Айс авеню” муз саройида ўтказилган мазкур  шаҳар кубоги мусобақасида 50 нафардан зиёд ёш спортчи ғолиблик учун баҳслашди.

ЎзА хабар беришича, мусобақанинг спорт усталигига номзод спортчилар ўртасидаги яккалик баҳсларида Шоҳсанам Тоҳирова олтин медални қўлга киритди.

Ёш спортчилардан Мария Филиппова, Комила Фаражаева, Екатерина Тертичная, Лазиза Солиева, Алена Мезенцева, Диана Раҳмонқулова, Анастасия Сазонова, Ангелина Луфт, Александра Горева, София Видрина, Тамара Маматқулова, Комила Абдуллажонова, Севинч Баҳромова, ўғил болалар баҳсида Азизмурод Шабазов, Амирхон Исматуллаев ва Жамшид Тошмуҳаммедов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Жуфтлик баҳсларида Амира Миролимова ва Шоҳрух Султонов ижросидаги композиция ҳакамлар томонидан юқори баҳоланган бўлса, Юлия Ким ва Александр Куропатка иккинчи, Алина Павлишюк ва Константин Ли жуфтлиги учинчи ўринни эгаллади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1