1

Тьерри Анри: Нега «Олтин тўп»га номзодлар орасида Мюллер йўқ?

СПОРТ 23.12.2014, 08:37
Тьерри Анри: Нега «Олтин тўп»га номзодлар орасида Мюллер йўқ?

Франция терма жамоаси ва "Арсенал" клуби собиқ сардори Тьерри Анри Германия термаси ва "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Томас Мюллернинг "Олтин тўп"га номзодлар орасида йўқлигидан ҳайрон қолгани ҳақида гапириб ўтди.
Шу билан бирга яқинда фаолиятини якунлаган франциялик футболчи Лионель Месси ва Криштиану Роналдуларни ҳам мақтаб ўтди.
"Томас Мюллернинг "Олтин тўп"га номзодлар орасида йўқлигидан ҳайрон қолдим. Месси ва Криштиану Роналдулар - мисли кўрилмаган футболчилар саналишади. Улар қилаётган ишларни инсон боласи қила олмайди.
Нойер ҳам учликка киришга ҳақли. Аммо, нега биз Томас Мюллер ҳақида гапирмаймиз?

Мен унга овоз берган бўлардим. Тўғри, у Месси ва Роналдудек эмас, аммо унда аллақачон Жаҳон чемпионатларида киритилган 13-14та гол бор ва у жаҳон чемпиони. Нега у рўйхатда йўқ?", - дейди goal.com нашри Анри сўзларини келтириб.

Манба: www.sport-express.ru   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1