1

Ўзбекистон - Иордания: Инфографика

СПОРТ 23.12.2014, 08:39
Ўзбекистон - Иордания: Инфографика

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 декабрь куни Дубай шаҳрида Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишидан хабарингиз бор.

Миржалол Қосимов миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида шу кунгача Иорданияга қарши уч маротаба учрашув ўтказган бўлса, улардан бирида дуранг, бирида ғалаба қайд этилган. Яна бир учрашувда эса, ёдингизда бўлса, Тошкентда бўлиб ўтган ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувида пенальтилар сериясида Иордания терма жамоаси ғалаба қозонган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу кунгача Иорданияга қарши жами 10та учрашув ўтказган: 4та ғалаба, 5та дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар нисбати эса Ўзбекистон фойдасига - 16:11.

21 декабрь куни бўлиб ўтадиган учрашув терма жамоаларнинг ўзаро 11-тўқнашуви бўлади. Ҳар иккала жамоа ҳам айни пайтда Осиё Кубогига тайёргарлик олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданиядан ташқари 25 ва 28 декабрь кунлари БААнинг Шаржа шаҳрида Ироқ терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Дубайдаги йиғинга жўнаб кетиш олдидан ўз интервьюсида Осиё Кубоги баҳсларида терма жамоа совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилганини айтиб ўтган.

манба: the-uff.com

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1