АсосийJinoyat

Тўйхонадаги қинғирлик жиноятга етаклади

'Тўйхонадаги қинғирлик жиноятга етаклади'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Бекобод туман бўлими ходимлари томонидантуман ҳудудида ўтказилган хатловда, туманда жойлашган тўйхонада табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани, яъни Бекобод туманлараро газ таъминоти участкаси билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олганлиги аниқланган ва ушбу ҳолат юзасидан корхона раҳбариМ.Маматқуловга нисбатан табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилган.

Бекобод туманлараро газ таъминоти участкаси мутахассислари томонидан ҳудудий филиалининг ҳисоб-китоб хулосасига кўра ҳуқуқбузарлик натижасида жами 78.1 млн сўм зарар етказилган. Шунингдек, фуқаро М.Маматқулов умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиб келганлиги натижасида таъминот корхонасига кўп миқдорда зарар етказилганликда ифодаланган хатти-ҳаракатлари,қонунда назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли жамият раҳбарига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 6-қисми мазмун моҳияти баённома асосида тушунтирилган бўлса-да, етказилган зарар М.Т.Маматқулов томонидан ўттиз кунлик муддат ичида қоплаб берилмаган.

Мазкур холат юзасидан, 2019 йилнинг 13 сентябрь куни МИБ Бекобод туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 3-қисми биланжиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар