АсосийJamiyat

“Қамчиқ” довонида табиий офатлар содир бўлиш ҳолатлари камайтирилади

БМТ Ривожланиш дастури кўмагида Ўзбекистонда “Қамчиқ” довонида табиий офатлар содир бўлиш ҳолатларини камайтириш бўйича лойиҳа ишга туширилди, дея ёзмоқда uz24.uz нашри.

Довон мамлакат иқтисодиётида муҳим стратегик объектларидан бири ҳисобланади. Айнан шу йўл орқали Тошкентдан йўлга чиққан ер транспорти аҳолиси зич Фарғона водийсига ўтади.

“Қамчиқ” лойиҳасининг асосий йўналишларидан бири бу – хавфли метеореологик вазиятларда кузатиш тизимини янада такомиллаштириш, мобил телефон учун фалокатни аниқлаш бўйича илова ишлаб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг янги веб-сайтини яратишдир. Бундан ташқари аҳолини турли офатлардан огоҳ қилиш мақсадида ҳужжатли фильм тасвирга олинади ва махсус журналлар чоп этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар