Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида икки нафар номаълум шахс 19 ва 23 ёшли икки йигитнинг олдидан чиқиб, уларнинг мобил телефонларини тортиб олди, деб хабар бермоқда daryo.uz нашри «На посту» газетасига таяниб.
Жабрланувчилар ушбу воқеа юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумондорлар қўлга олинган.
Зўравонлар 19 ва 24 ёшли йигитлар эканлиги аниқланган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





