Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуагини ўз сафига қўшиб олди.
Ортда қолган мавсумни “Олмалиқ” клубида ўтказган ярим ҳимоячи мухлису мутахассисларда яхши таассурот қолдирди. У чемпионат доирасида 22та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт бор аниқ ишғол қилди.
Куни кеча тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуагини “Бунёдкор” вакилига айланди ва у янги мавсумга “қалдирғочлар” билан тайёргарлик кўрмоқда.
Эътиборингизга “Бунёдкор”нинг янги аъзоси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Тўлиқ исми: Шакер Зуаги
Туғилган санаси: 10.01.1985
Туғилган жойи: Беджа, Тунис
Фуқаролиги: Тунис
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Бўйи: 190 см
Вазни: 82 кг
Тунис миллий терма жамоаси сафида 14та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган.
ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ:
Африка клублар ўртасидаги кубоги соҳиби (2003)
Тунис кубоги соҳиби (2005)
Россия кубоги соҳиби (2007)
Россия супер кубоги соҳиби (2008)
Тунис чемпиони (2012)
Тунис вице-чемпиони (2013)
Манба: www.fcbunyodkor.com