1

1 октябрдан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ягона базаси ишга туширилди

ИҚТИСОДИЁТ 01.10.2019, 18:47
1 октябрдан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ягона базаси ишга туширилди

Ўлкасидан йироқда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларга кўмаклашишни кўзда тутган янги тизим бугундан ўз ишини бошлади, – деб хабар беради РИА Новости.

Янги тизим чет элда ишлаб туриб, мураккаб вазиятга тушиб қолган республика фуқароларига ёрдам беришни назарда тутади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ўринбосари Бахтиёр Турсуновнинг сўзларига қараганда, бу тизим меҳнат миграциясидаги тадқиқотларни янада сифатли ўтказилишига имкон яратади.
Республикада илгари меҳнат мигрантлари статистикаси бўйича автоматик таҳлил ўтказилмас эди. Улар тўғрисидаги маълумотларни алоҳида муассаса ва хизматлар йиғиб борарди. Қайд этиш керакки, меҳнат миграцияси тўғрисидаги ушбу маълумотлардан фақат хизмат доирасида фойдаланиш учун қўлланиш мумкин эди.

Эндиликда, мазкур янги тизимда рўйхатга олинган, хорижда қийин аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантлаи дистанцион шаклда (интернет орқали-таҳр.) агентликка - Labor-migration дастури орқали ёрдам учун мурожаат қилишлари мумкин бўлади”, - дейди Турсунов.

Маълум қилинишича, хорижда ишлашга истак билдирган фуқароларга онлайн-режимда - танланган мамлакат қонун-қоидалари, меҳнат, ижтимоий ва маиший шарт-шароитлар, уй-жой билан таъминлашга доир ҳамда хорижий иш берувчи билан меҳнат шартномаларини тузиш, ушбу давлат қонунчилигида назарда тутилган молиявий кўмак чоралари борасида маълумотлар бериб борилади.

"Давлат ушбу базадан фойдаланиш ҳисобига қўшимча солиқларни қўлга киритади, зеро, мигрантлар эндиликда “расмий” ишчи кучи тоифасига киритилади”, - дея мулоҳаза қилади, Central Asia Investments таҳлилчиси Илхат Тушев.

Мигрантларнинг ягона базаси Ўзбекистон президентининг августда имзолаган хорижда вақтинча меҳнат қилаётган мамлакат фуқароларининг ҳимояси билан боғлиқ кафолатларни оширишга йўналтирилган фармонига мувофиқ яратилди.

Ушбу фармонда “Меҳнатнинг ягона миллий тизими” ахборот тизимида сақланаётган ташқи меҳнат миграциясига доир маълумотларни сақловчи Labor-migration дастурининг ишга туширилиши белгиланганди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1