1

​UzAuto Motors байрамона акция доирасида қанча ўқитувчи автомобиль харид қилганини маълум қилди

ИҚТИСОДИЁТ 02.10.2019, 12:49
​UzAuto Motors байрамона акция доирасида қанча ўқитувчи автомобиль харид қилганини маълум қилди

UzAuto Motors компанияси томонидан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан эълон қилинган махсус байрамона акция доирасида 10323 нафар ўқитувчи автомобиль олиш учун шартнома имзолади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Акция компаниянинг Damas автомобилидан ташқари деярли барча моделдаги автомобиллари учун амал қилиб, 24 дан 30 сентябрга қадар давом этди.

Компания ҳозирча барча акциялар ниҳоясига етганини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1