1

​Ўзбекистонда яна бир янги масжид қад ростлайди

ЖАМИЯТ 02.10.2019, 14:13
​Ўзбекистонда яна бир янги масжид қад ростлайди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Мулла Пўлат ота” жоме масжидига дастлабки ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги хабар берди.

“Мулла Пўлат ота” жоме масжиди янги ажратилган жойда, замонавий шарт-шароитлари билан, ибодат қилувчилар учун ҳар томонлама қулай қилиб қайтадан барпо этилади.

Тадбир анъанавий тарзда Қуръон тиловати билан бошланди. Масжидга дастлабки ғиштни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ҳамда эл ичра ҳурматга сазовор бўлган нуроний отахонлар қўйиб бердилар.

2018 йилнинг 5 январида бўлиб ўтган Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Президенти вилоятдаги таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни аниқлаб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма берган. Шунга кўра 2018 йилнинг 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори қабул қилиниб, вилоятда жами 29 та жоме масжидларни 2018-2019 йиллар давомида қайта қурилиши белгилаб олинганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1