АсосийDunyo

Париж темир йўл вокзалида энг машҳур француз ошпазлари таом тайёрлашди (Видео)

'Париж темир йўл вокзалида энг машҳур француз ошпазлари таом тайёрлашди (Видео)'ning rasmi

Париж темир йўл вокзалида машҳур француз ошпазлари ўзларининг ажойиб таомлари билан йўловчиларни меҳмон қилишмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Мишлен юлдузини қўлга киритган Франциянинг 5 та ресторани бош ошпазлари Париждаги Сен-Лазар вокзалида ўз маҳоратларини барчанинг кўз ўнгида намойиш этишмоқда. Бу ерда темир йўл станцияларида жойлашган Lazare ва Le Train Bleu каби машҳур ресторанларда хўрандаларга тақдим этилувчи овқатларнинг тайёрланиш жараёни кўрсатиб берилмоқда. 

Ошпазлар фақатгина маҳаллий ингридиентлардан фойдаланган ҳолда таомларни тайёрлаб, йўловчиларга тақдим этишмоқда. Франция темир йўлларини бошқарувчи SNCF давлат компанияси 13 октябрга қадар мамлакатнинг 37 та вокзалида худди шу каби мастер-класс ва дегустацияларни ўтказишни режалаштирган. Мазкур жараёнда турли ресторанларнинг 27 нафар бош ошпазлари иштирок этади. 

    Бошқа янгиликлар