1

Сергелида байрамона ясатилган ахлатхона интернет фойдаланувчилари олқишларига сазовор бўлди

ЖАМИЯТ 04.01.2015, 11:43
Сергелида байрамона ясатилган ахлатхона интернет фойдаланувчилари олқишларига сазовор бўлди

Facebook’даги Potrebitel.uz гуруҳи фойдаланувчиси Тошкентнинг Сергели туманидаги ахлатхоналардан бирини суратга тушириб, расмни гуруҳга жойлади. Унда ахлатхонага кираверишда жойлашган арчалар Янги йил маржонлари ва зарлар билан безатилганини кўриш мумкин деб ёзмоқда daryo.uz.

Пост тез орада оммалашиб кетди: 9 соат ичида у 440 та «лайк» ва 20 дан ортиқ изоҳ йиғди.

Хабарга фикр билдирганларнинг кўпчилиги ушбу ахлатхонани билишини, у ерда доимо тозалик ҳукмрон эканлигини ёзган. Улардан бирининг қайд этишича, қишда бу ерга Янги йил безаклари кўрк бериб турса, ёзда хонаки гуллар чиройли қилиб териб қўйилади.

Фойдаланувчилар ушбу ахлатхона бошқарувчисини мақтаб, бошқаларини ҳам ундан ўрнак олишга чақирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1