1

Ўзбекистонда парламент сайлови учун такрорий овоз бериш жараёни давом этмоқда

ЖАМИЯТ 04.01.2015, 14:54
Ўзбекистонда парламент сайлови учун такрорий овоз бериш жараёни давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 22 та сайлов округида такрорий овоз бериш жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда 2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар берди.

Маълумки, 2014 йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўлиб ўтди. Округ сайлов комиссияларининг тегишли сайлов округи бўйича сайлов натижалари тўғрисидаги баённомалари Марказий сайлов комиссияси томонидан кўриб чиқилди ва 135 та сайлов округидан 22 тасида депутатликка номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун зарур миқдорда овоз тўплай олмагани аниқланди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-моддасига кўра, агар сайлов округи бўйича депутатликка икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан бирортаси ҳам сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз беришни ўтказилади.

Такрорий овоз бериш ҳам асосий сайловда бўлгани каби очиқ ва ошкора тарзда, миллий сайлов қонунчилигининг барча меъёрларига риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда.

Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга кўра нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод сайланган, деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига депутатлар сайловини ўтказувчи 480 та сайлов округида ҳам такрорий овоз бериш давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1