2014 йилда Ўзбекистонда йўл қурилиши ва таъмирланишига 900 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди

ЖАМИЯТ 05.01.2015, 13:20
2014 йилда Ўзбекистонда йўл қурилиши ва таъмирланишига 900 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди

Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирган 534 км узунликдаги умумий фойдаланиш автомобил йўлида қурилиш ва таъмирлаш ишлари ўтказилган бўлса, 299,1 км йўл капитал таъмирланди, дея хабар беради uz24.uz

“Самарқанд-Қарши” йўналишида  79 км узунликдаги автомобил йўлида тўрт полосали асфалт-бетон қопламаларни ётқизиш ишлари якунига етказилди. Бугунги кунга қадар Жиззах вилоятида 38 км, Сирдарё вилоятида – 11, Бухоро вилоятида эса 10 км йўллар қайтадан қурилди.

Шунингдек, пойтахтдаги кичик ҳалқа йўлининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидан ўтган қисмида Беруний ва Хуршид кўчаларини боғлайдиган 5,1 км узунликдаги янги йўл қурилди. У эндиликда Форобий, Қорасарой, Сағбон, Себзор ва Лабзак кўчаларини ўзаро туташтиради.

Қишлоқ ҳудудларидаги намунали уй-жойларга, шунингдек, ижтимоий-маиший ва бозор инфратузилмаси объектларига олиб борувчи 800 км.дан ортиқ асфалт йўллар қурилди.

Булардан ташқари, Самарқанд, Бухоро, Хива каби сайёҳлик шаҳарларига боришда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ўнлаб кўчалар тўлиқ реконструкция қилинди.

“Ўзавтойўл” ДАК хабарига кўра, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун ўтган йилда Республика йўл жамғармасининг 900 миллиард сўмдан ортиқ маблағлари сарфланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1