1

Шу йилнинг 13-14 январь кунлари Ўзбекистонда Сенат аъзолари сайланади

ЖАМИЯТ 05.01.2015, 13:21
Шу йилнинг 13-14 январь кунлари Ўзбекистонда Сенат аъзолари сайланади

Олий Мажлис Сенатига сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади, дея хабар бермоқда uz24.uz. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари 2015 йил 13-14 январь кунлари ўтказилади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг  50-моддасига кўра, Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – 6 кишидан сайланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати хабар беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1