Яқин кунларда ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Отажоновни тўйдаги ҳолати акс этган видео кенг муҳокама қилинди. Кейинчалик санъаткор томонидан танқидларга онлайн жавоб қайтарилиб, куни кеча эса хонанданинг лицензиясини тугатилгани эса айнан ўша тўйдаги пуллар шодасига боғланмоқда. Бу борада блогер Нозим Сафари ҳам ўз муносабатини билдирди:
“Жахонгир Отажоновнинг устидан пул сочилгани сабабидан лицензия муддати тўхтатилди. Билмадим балки бошқа сабабдир, лекин айнан шу вариант кўпроқ тилга олинмоқда. Лекин масалани бошқа тарафи бор.
Пулни Отажонов эмас Отажонов устидан сепишди. Бу 215 модда (Давлат рамзларини обрўсизлантириш)га тортган тақдирда ҳам Отажонов айбланувчи эмас гувоҳ сифатида иштирок этиши лозим. Кейин пул сочишни қандай қилиб давлат рамзини обрўсизлантириш дея аталиши мумкин? Йиллар давомида пул қистириб, пул сочиб ўзбек халқи давлат рамзини обрўсизлантириб келган экан-да.
Шундай бўладиган бўлса, пулни орқа чўнтакда олиб юрадиганларни ҳам жазолайлик)). Ҳа? Нима? Пулни орқага қўйволиб обрўсизлантирмаяптими?) Мантиқсизлик дейсизми? Унда Жахонгир Отажоновнинг ҳам бу ҳолатда мантиқсиз равишда жабр кўраётганини билиб қўйинг.
Баъзида мантиқ чегараларидан чиқиб кетаётганимизни сезишга ҳаракат қилайлик”.