Бугун ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 4-туридан ўрин олган Сингапур - Ўзбекистон учрашуви ниҳоясига етди. Учрашувнинг биринчи тайми 1:1 ҳисобида якунланди. Иккинчи таймда 1:3 ҳисобида жамоамиз ғалаба қозонишди.
Элдор Суюнов - Фаруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Ислом Тўхтахўжаев, Ҳожиакбар Алижонов - Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Санжар Қодирқулов, Одил Аҳмедов - Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов.
Ўйиннинг 15-дақиқасида жамоа сардори Одил Аҳмедовтерма жамоани олдинга олиб чиқди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Сингапур ҳужумчиси боши билан дарвозамизни аниқ нишонга олди: 1:1.
51-дақиқада Фаррух Сайфиевнинг чап қанотдан оширган тўпини Элдор Шомуродов боши билан дарвозага жойлади: 1:2.
Ўйиннинг 91-дқақиқасида Элдор Шомуродов рақибларнинг очиқ қолган дарвозасини яна бир бор нишонга олди.