1

Тошкентдаги "Флешка" техномаркази иккинчи марта кўчирилади

ЖАМИЯТ 07.01.2015, 09:04
Тошкентдаги "Флешка" техномаркази иккинчи марта кўчирилади

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган “Флешка” техномаркази (собиқ “Малика” фабрикаси)даги савдо дўконлари янги жойга кўчирилади.

Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг UZ24 га маълум қилишича, ҳозирда техномарказни бошқа жойга кўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Техномарказнинг кўчирилиши аҳоли ва ҳайдовчиларнинг норозиликларига сабаб бўлаётган мазкур мажмуа атрофида юзага келувчи тирбандликлар билан боғлиқдир.

Бошқарма мажмуанинг айнан қаерга ва қачон кўчирилиши ҳақида маълум қилмаган.

alt

Эслатиб ўтамиз, “Флешка” техномаркази 2011 йилда Навоий кўчасидан ҳозирги жойга кўчирилган эди. Собиқ ҳудудда айни пайтда замонавий турар жой бинолари қад ростлаган.

Шунингдек, ўтган йилнинг бошида тасдиқланмаган хабарларга кўра, мажмуа Чорсудаги “Тошкент” савдо марказига кўчирилиши мумкинлиги айтилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1