15 ёшли қизни икки йил давомида зўрлаганликда гумонланаётган Россия фуқароси қамоққа олинди

ЖИНОЯТ 17.10.2019, 15:28
15 ёшли қизни икки йил давомида зўрлаганликда гумонланаётган Россия фуқароси қамоққа олинди

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий дeпартамeнти ОАВда вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан содир бўлган зўрлаш тўғрисида хабар тарқалгани муносабати билан мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур масала назоратга олингани тўғрисида ахборот берди. 

2019 йил 15 октябрь куни Бош консул Фариддин Насриев Россия ИИВ Уфа шаҳри Бошқармасининг Чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказига борди, жабрланган ҳамюртимизнинг онаси ва унинг адвокати билан суҳбатлашди, маҳаллий тергов органларига расмий мурожаат қилди.

Олинган маълумотларга кўра ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган Россия фуқароси К.Т.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган ҳамда қамоққа олиш чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Уфада келиб чиқиши Тожикистондан бўлган 44 ёшли мигрант икки йил давомида 15 ёшли Ўзбекистонлик қизни зўрлаб, қўрқитиб келган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1