Ўзбекистонда "Умра-2015" нинг дастлабки зиёрати 9 февралдан бошланади

ЖАМИЯТ 07.01.2015, 13:50
Ўзбекистонда "Умра-2015" нинг дастлабки зиёрати 9 февралдан бошланади

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “ал-Ҳидоя” халқаро ширкати вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди. Ташриф давомида “ал-Ҳидоя” халқаро ширкати мутасаддилари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Йиғилишда 2015 йил Баҳор ва Рамазон мавсумларида Макка ва Мадина шаҳарларида ўзбекистонлик умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайти хабар беради.

Унга кўра “Умра-2015” мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сони ва Саудия Арабистонида зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш алоҳида белгилаб қўйилди. Шартномага мувофиқ, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Ажниҳа ат-Тоййиба” ва Макка шаҳрида “Нама Мавадда” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.

“Умра-2015” Баҳор мавсумининг дастлабки зиёрати 2015 йилнинг 9 февралидан бошланиши таъкидланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1