1

Масъулиятни унутманг, оталар !

ЖИНОЯТ 18.10.2019, 09:48
Масъулиятни унутманг, оталар !

Ҳамма ҳам яхши ниятлар билан оила қуради. Фарзандли бўлишни орзу қилади. Ф. Ғуломов ҳам Фарзонага уйлаганда бир кун ажариб кетиши ҳақида хаёлига ҳам келтирмаган эди. Икки нафар фарзандини тирик етим қилиб, ота меҳридан мосуво этиб яшаётган Ғуломов уларнинг эҳтиёжи учун тўлаши лозим бўлган қонуний алимент пулларини  тўлашдан бўйичн товлаб келди.

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 18.03.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Когон шаҳрида яшовчи Ф.Ғуломов ундирувчи Ф.Шарипова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган бўлишига қарамасдан орадан 8 ойдан кўпроқ вақт мобайнида алимент пулини тўламаган

  МИБ Когон тумани бўлими иш юритувидаги алимент иши бўйича Ф.Ғуломовнинг алимент тўловларини икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги оқибатида алимент қарзи 5 316 256 сўмни ташкил қилади.

  Бухоро туман маъмурий судининг 15.10.2019 йилдаги қарорига асосан Ф.Ғуломов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан айбдор деб топилиб, 15 (ўн) беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1