АсосийJamiyat

Огоҳ бўлинг: Тошкентда фирибгарлар!

'Огоҳ бўлинг: Тошкентда фирибгарлар!'ning rasmi

16-октябрь куни Сергели тумани ИИО ФМБга 31 ёшли Александра К. мурожаат қилиб, жорий йилнинг июнь ойида унга 50 000 АҚШ долларини Қозоғистон Республикасида яшовчи танишларига етказишда ёрдам беришини ваъда қилган таниши 37 ёшли Артём Ц.га нисбатан чора кўришни сўради, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Аниқланишича, Александра танишининг таклифига рози бўлиб, унга пулларни беради. Аммо Артём пулларни манзилга етказмасдан, эгасига ҳам қайтариб бермасдан ўз эҳтиёжига сарфлаб юборади. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.  

16-октябрь куни Сергели тумани ИИО ФМБга яна бир ариза – 44 ёшли Зайниддин А.нинг мурожаати келиб тушди. Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг август ойида таниши бўлган Муҳиддин А. ундан “Ласетти” русумли автомобилини 2 йил давомида муддатли тўлов эвазига харид қилиш истагини билдирган. Улар ўзаро нархни 11 100 АҚШ долларига келишиб, дастлабки тўлов тариқасида Муҳиддин 1 500 АҚШ доллари тўлаган. Қолган маблағни эса Муҳиддин икки йил давомида ҳар ой 400 АҚШ долларида тўлаши керак эди. Аммо автомобилни олгач, Муҳиддин ўз ваъдасига хилоф тарзда сентябрь ойида машинани 43 ёшли Хайрулла Р.га сотиб, Зайниддинга қолган маблағни тўламасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.  

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтликлар ва  меҳмонларниҳарни турли масалаларни ҳал қилишни ваъда қилаётган кишиларга нотариал келишув расмийлаштирмасдан туриб пулларини беришга шошилмасликларини таъкидлайди.

    Бошқа янгиликлар