АсосийJinoyat

20,8 килограмм марихуанна сақланаётган хонадон фош этилди

'20,8 килограмм марихуанна сақланаётган хонадон фош этилди'ning rasmi

Божхона органлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланмасига чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказди. 

Тадбир давомида фуқаро Х.Б. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари чўнтакларида ўн тўрт дона қоғоз парчаларига ўралган 18,43 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.Б.нинг кўрсатмасига асосан, Термиз туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Ш нинг хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. 

Текширув жараёнида ҳовли томорқасида 1 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги параваришланаётганлиги, ҳамда ёрдамчи хўжаликда полиэтилен қоплар ва гугурт кутиларида умумий оғирлиги 20 килограмм 825 граммни ташкил этувчи “марихуанна” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар