Бош прокуратура одамлар ўлимига сабаб бўлган портлаш юзасидан ахборот берди

ЖАМИЯТ 19.10.2019, 12:11
Бош прокуратура одамлар ўлимига сабаб бўлган портлаш юзасидан ахборот берди

Бош прокуратура одамлар ўлимига сабаб бўлган портлаш юзасидан ахборот берди.

18.10.2019 йил соат 06.20 ларда фуқаро Сарвар М. бошқарувида бўлган "Nexia" русумли автомашинани "Навоий-Зарафшон" йўналиши бўйлаб бошқариб бориши давомида, автомашинага ўрнатилган "газ балони" портлаб кетиши оқибатида автомашина ҳайдовчиси Сарвар М.(1959 й.т. нафақада) ва йўловчи Рустам М. (1987 й.т.) воқеа жойида вафот этишган. 

Шунингдек, йўловчи Манзура Б. (1937 й.т.) оғир тан жароҳати олиб Конимех тумани шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1