1

Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди

ИҚТИСОДИЁТ 19.10.2019, 17:19
Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан қайта молиялаш ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақида Марказий банк хабар берди.

Мазкур қарорни қабул қилишда иқтисодиётда инфляция ва инфляцион кутилмалар динамикасининг сақланиб қолиши, бир марталик инфляцион шокларнинг юзага келиши шароитида фоиз ставкаларини янада оширишда хорижий валютадаги кредитлар ўсиши ҳамда кредит бозорида сегментациянинг кучайиши борасидаги айрим хавотирларнинг мавжудлиги ва тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлаш вазифаларини инобатга олиб, эҳтиёткорона ёндашувни қўллаш заруриятидан келиб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1