АсосийJamiyat

Хивада сайёҳнинг унутиб қолдирилган паспорти топиб берилди

'Хивада сайёҳнинг унутиб қолдирилган паспорти топиб берилди'ning rasmi

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Тожикистон Республикаси фуқароси Сомон Ҳасанов томонидан унутиб қолдирилган фуқаролик паспорти топиб берилди. Бу ҳақида Хоразм вилояти ИИБ Хавсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходим Б.КАРИМОВ маълум қилган.

Тожикистон фуқароси жорий йилнинг 18 октябр куни, Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига, Хива шаҳрини томоша қилиш мақсадида ташриф буюриб, ўзига тегишли бўлган фуқаролик паспортини эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотиб қўйганлиги тўғрисида мурожаат қилади.

Сайёҳ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари паспортини топиб берганлигидан хурсандлигини ва бошқарма ходимларидан маъмнунлигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар