АсосийJamiyat

Малайзияда ҳам Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази очилиши мумкин

'Малайзияда ҳам Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази очилиши мумкин'ning rasmi

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия Бош вазирининг махсус вакили, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Марзуки Яхья ва Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқуллодда ва мухтор элчиси Хенди Ассан бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишди ва марказ фаолияти билан танишишди.

Ташриф доирасида меҳмонлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

- Ўзбекистонга саёҳатимиз унутилмас таассуротларга бой ўтмоқда, - деди Марзуки Яхья. – Бу ердаги ўзгаришлар, улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кўриб ҳайратландим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири билан суҳбатлашиб, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази хусусида маълумотлар олдик. Биз Малайзияда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказини очишни режалаштираяпмиз.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Малайзиядаги  ислом тадқиқот марказлари ва университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Яқинда малайзиялик бир гуруҳ исломшунос олимларнинг Самарқандга саёҳати ташкил қилинади. 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар