1

Нозим Сафари: “Депутатлар рўйхатини ҳокимлар шакллантираётгани ҳақида ўнлаб мурожаатлар келяпти”

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 09:46
Нозим Сафари: “Депутатлар рўйхатини ҳокимлар шакллантираётгани ҳақида ўнлаб мурожаатлар келяпти”

Айни пайтда юртимизда энг муҳим сиёсий воқеа — сайловга тайёргарлик жараёнлари жиддий тус олиб бормоқда. Сиёсий партияларнинг очиқ-ошкора, аччиқ ва кескин тортишувлари ва рақобатга гувоҳ бўлмоқдамиз. Бир қарашда, ҳолат демократик тамойилларга асослангандек, ҳаммаси ҳаққоний халқ овози натижаси ўлароқ амалга ошириладигандек. Аммо, барчага маълум бўлган тизим сайланувчиларни кимлигидан сайловчилар бехабарлиги ёхуд ўзлари танимаган кимсага овоз бериш мажбурияти ҳали-ҳануз барҳам топмагандек. 

Хусусан, блогер Нозим Сафари бу борада ўзига келган 2та хабарни телеграм канали орқали эълон қилди. 

Обуначидан: "Ассалому алейкум. Нафакат Олий мажлисга балки махаллий кенгашларга хокимият руйхат беряпди. Депутатликга номзодликга"

Агар бу гаплар рост бўлса унда ҳеч нарса ўзгармапти. Ҳамон ижро ҳокимияти парламент ҳокимиятини тотал равишда назорат қилмоқда. Ўз ўзидан сайловларга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлмоқда.

Бир муддатдан сўнг эса блогернинг ўзи расмий канали орқали муносабат билдирди:

"Бугунги сўнгги икки хабаримиздан сўнг каналимизга ўнлаб мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти туман ва шаҳар кенгашларига ҳам депутатлар рўйхатини ҳокимлар шакллантираётгани хақида.

Тушунишимиз бўйича бутун Ўзбекистон бўйлаб ким депутат бўлиши яна ўша ўзимизни севимли пошшоларимиз,  ҳокимлар ҳал қилмоқда. Агарда вазият ҳақиқатдан шундай бўлса Ўзбекистондаги партиявийлик тизимини бемалол импотент тизим дея атасак бўлади. 

Ижро ҳокимияти бағрига бунчалик сингиб кетган тизимни бошқача номлаш қийин. Халқ вакиллари ижро вакиллари томонидан тайинланар экан демократия ҳақида барча орзуларингизни унутинг. Боримиз ҳам йўғимиз ҳам ўша сўконғич, илмсиз ҳокимлар".

Шунингдек, Нозим Сафари ҳокимларнинг сайловларга аралашуви бўйича барчаси аниқлиги, лекин янаям фактларнинг бўлишини мақсадга мувофиқ ҳисоблаб,бу борада мавжуд фактларни ўз канали ботига жўнатишларини сўраган.

.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1