1

Шаҳрисабз “Коба”сида ярим яланғоч қизлар ёрдамида «файз» берилмоқда

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 18:21
Шаҳрисабз “Коба”сида ярим яланғоч қизлар ёрдамида «файз» берилмоқда

Қашқадарё вилоятида туризм деб, фахшни тарқатаётган, ярим яланғоч қизларни беҳаё рақслари билан меҳмонларни кўнглини шод қилишга уринаётган қўштирноқ ичидаги «тараққиётпарвар»лар ҳам учрамоқда, дея хабар бермоқда KESHNEWS

Октябрь ойида Шаҳрисабз шаҳридаги ресторанга айлантирилган, бир неча асрлик "Коба" карвонсаройида кўнгилочар кеча бўлиб ўтди.

Тадбир ташкилотчилари «Коба» ва Шаҳрисабзнинг улуғворлиги, қадимийлиги, анъанларини бир пулга олмасдан стрип-пластика, яна ҳам очиқроқ айтадиган бўлсак, яланғоч қизлар рақсини меҳмонларга намойиш этдилар.

Бундай тадбирларга ярим яланғоч қизлар ёрдамида «файз» бериш Шаҳрисабз, қолаверса Қашқадарё вилояти ҳақида меҳмонларда ёмон таассурот пайдо бўлишига сабаб бўлмайдими? Улар вилоятда интим-туризмга алоҳида эътибор қилинар экан деган фикрга келмайдиларми?

Тушунамиз, раққосалар қашқадарёликка ўхшамайди. Бироқ улардан ҳеч қайси сайёҳ «қаерликсан?» деб сўрамайдику. Шунчаки Қашқадарё шунақа «ажойиб» жой экан деган таассурот қолади. Кимлардир бу қизларни фотосуратга ва видеотасвирга олиб Тайландга бориб нима қиласизлар, Шаҳрисабзда барчаси муҳайё деб хорижда реклама қилмайдиларми?

Бундай кўнгилочар тадбирлар Қашқадарёни танитиш учун керак эмас, бизнинг бундай номуссизлик тарғиботига муҳтожлигимиз йўқ.

Вилоятимизга сайёҳлар улуғвор тарихимизни кўриш учун келганининг ўзи етади, улар раққоса қизларни излаб келишларини кўтара олмаймиз.

Вилоят ҳокими З.Рўзиевдан бу каби тадбирларни ташкил этишда бошчилик қилган раҳбарларга чора кўришларини сўраб қоламиз. Вилоят ҳокимининг туризмга масъул ўринбосари, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимидан бу тадбир ҳақида тушунтириш беришларини сўраймиз.

Нега «Коба» карвонсаройи ресторанга айлантирилганини энди халқ тушуна бошлаяпти(ми?)

Қашқадарё фахш билан дунёга таниладиган юрт эмас! Биз номуси осмон бўлган элмиз!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1