АсосийJamiyat

Бугун Тошкент шаҳрининг иккита туманидаги айрим ҳудудларда электр энергияси вақтинча узилади

'Бугун Тошкент шаҳрининг иккита туманидаги айрим ҳудудларда электр энергияси вақтинча узилади'ning rasmi

Ҳудудий электр тармоқлари ташкилоти келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

2019 йил 22 октябрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Бекобод” маҳалласида, ҳамда Миробод тумани “Байналминал” маҳалласида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.

Учтепа туман “Бекобод” маҳалласида жойлашган 3082-сонли трансформатор пунктида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, 177-сонли ўрта таълим мактабида, 550-сонли МТМда, ҳамда шаҳар архив биносида соат 08:00 дан 17:00 га қадар электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.

Шунингдек, Миробод туман “Байналминал” маҳалла ҳудудига қарашли 112-сонли трансформатор пунктининг 1-секциясида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, “Ок йўл” ва 1-тор Оқ йўл кўчаларидаги аҳоли турар жой биноларида электр энергияси вақтинчалик 09:00 дан 17:00 гача узилиш бўлади.

    Бошқа янгиликлар