Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан хабар берилишича, 18-октябрь куни тахминан соат 03.00 да Чилонзор туманида 22 ёшли Шамсиддин Ш. “Нексия-2” русумли автомобилда таниши бўлган 25 ёшли Акбарали О. билан бирга кетаётган бўлади. Йўлдан 37 ёшли Тимур Х. ва 34 ёшли Рустам Г.ларни миндиришади. Йўловчиларни манзилларигача олиб бориб қўйишгач, Шамсиддин ва Акбарали йўловчилардан умумий миқдорда 750.000 сўмни зўравонлик йўли билан тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Айни пайтда ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси, яъни “Талончилик” бўйича жиноий иш қўзғатилди.