АсосийSport

Парижда Олимпиада ҳамда Паралимпиада-2024нинг янги логотипи тақдим этилди

'Парижда Олимпиада ҳамда Паралимпиада-2024нинг янги логотипи тақдим этилди'ning rasmi

2024 йилги Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси мусобақанинг янги эмблемасини расман тақдим этди. Тақдимот Ўйинлар шаҳри- Парижда бўлиб ўтди. Бу Халқаро Олимпия Қўмитасининг расмий сайти хабар берган.

Логотип кумуш-олтин рангларнинг мутаносиблиги, Олимпия оловининг тасвири, медаль ва Франция Республикасининг рамзларидан бири Марианнинг қиёфалари ҳамда Франциянинг миллий шиори - «Эркинлик, Тенглик, Биродарлик»нинг тимсолини ўз ичига олган.

Ташкилотчилар Олимпия ҳаракати тарихида илк бор логотип Олимпиада ҳамда Паралимпия ўйинлари учун ягона бўлишини таъкидламоқдалар. Эслатиб ўтамиз, Олимпиада 26 июлдан 11 августгача, Паралимпиада - 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар