20 октябрь куни Бухоро вилоятида замонавий тиббий диагностика марказининг тақдимоти ўтказилди.
Марказни реконструкция қилиш ҳамда муассаса моддий-техник базасини мустаҳкамлаш орқали касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, замонавий юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда аҳолига малакали диагностик хизмат кўрсатиш, шунингдек, декретив контингентлар, ҳайдовчилар, вилоятдан чет элга чиқувчилар ҳамда чет эл фуқароларига консультатив маслаҳатлар бериш имконияти яратилди. Шунингдек, марказда гематологогик таҳлиллар, спермограф, коагулометр, қоннинг биокимёвий таҳлили, ИФА ва ПЦР замонавий лаборатор текширувларини амалга ошириш мумкин.
Ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан 5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Шу билан бирга қарийб 3 миллиард сўм маблағ эвазига 15 турдаги замонавий тиббий жиҳозлар харид қилинди. Тадбирда йиғилганлар марказнинг ана шундай замонавий қиёфаси ва шарт-шароитлари билан яқиндан танишдилар.






