Давлат статистика қўмитаси ахборотига кўра, 2019 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 13,2 фоизга камайди. Маълумот учун, 2018 йилнинг шу даврида 873,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 758,1 минг тоннани ташкил этди.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди — 5,4 фоиз. 2018 йилда 806,8 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда — 763,4 минг тонна. Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь—сентябрида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга 524,9 минг тоннагача қисқартирди.
2019 йил январь—сентябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 45,05 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга кам. 2019 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон 1,56 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга кам.






