АсосийJinoyat

Ҳисобчилар корхона маблағларини талон-торож қилишган

'Ҳисобчилар корхона маблағларини талон-торож қилишган'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Маъмурий-хўжалик хизмати” ДУК нинг мурожаати юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, мазкур корхонанинг молия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи Н.Қ. 2019 йилнинг ўтган даврида, ҳеч қандай асоссиз корхонанинг 581,7 млн. сўм пул маблағларини “моддий ёрдам”, “байрам муносабати билан мукофот” ва “хизмат сафари харажатлари” кўринишида ўзининг ва муқаддам корхонада мутахассис бўлиб ишлаган қариндоши О.Н.нинг пластик картасига ўтказиб, талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Қ.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар