1

Андижонда 1200 дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 23.10.2019, 11:03
Андижонда 1200 дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқубузарлик ўз вақтида фош этилди.

Қўшни чегарадош мамлакат ҳудудидан кириб келаётган фуқаро Қ.А белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, унга тегишли бўлган қўл сумкалари ичидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 1200 дона пиротехника воситалари мавжуд эканлиги аниқланди.

Натижада фуқаро Қ.А ўзининг ушбу харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1851-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 309-сонли Қарори талабларини бузган ҳолда пиротехника воситаларни ноқонуний равишда олиб кираётганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1