1

9 январдан бошлаб Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 09.01.2015, 14:13
9 январдан бошлаб Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 9−12 январда Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда: вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, дея хабар қилмоқда daryo.uz.

Шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-7° совуқгача, кундузи 0° гача пасаяди. Тоғларда 9−12 январда вақти-вақти билан кучли қор ёғади, қор кўчиши хавфи бор.

9 январь соат 20 дан 10 январь соат 20 гача Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° совуқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.

Шунингдек, 12−14 январь кунлари ҳам Республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши кутилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1