Жорий йил 21-22 октябрь кунлари Тошкент давлат стоматология институтида “Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси ўтказилди.
Ушбу олимпиадада 18 етакчи халқаро тиббий олий таълим муассасаси ҳамда Бухоро, Самарқанд, Андижон тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институтидан вакиллар қатнашди.
Олимпиадада тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори курсларида таҳсил олаётган 5 нафар талабадан иборат жамоалар иштирок этиб, терапевтик стоматология, ортопедик стоматология, хирургик стоматология, болалар стоматологияси ва ортодонтия йўналишларида ўзаро беллашдилар. Танловни халқаро тажрибага эга олимлар баҳолаб борди.
Танловда Тошкент давлат стоматология институти талабалари 2 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин, 1 та 3-ўрин ва 1 та мутлақ ғолиб иштирокчи билан энг юқори ўринларни эгаллади. Ушбу институт талабаси Диёра Исанова халқаро олимпиаданинг мутлақ ғолибаси бўлди.
Умумжамоа ҳисобида Киров давлат тиббиёт университети ва Кубан давлат тиббиёт университети юқори ўринларни эгаллагани қайд этилган.






