АсосийJamiyat

ДТМ мажбурий фанлар бўйича тест топшириқларининг апробациясини ўтказади

'ДТМ мажбурий фанлар бўйича тест топшириқларининг апробациясини ўтказади'ning rasmi

2019 йилнинг 30 октябрь куни Давлат тест марказида барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест топшириқларининг апробацияси ўтказилади.

Апробация жараёнида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар http://3fan.dtm.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиб, апробацияда иштирок этиши мумкин.

Жараёнда иштирок этувчилар сони чекланган бўлиб, жами 600 та ариза қабул қилиш режалаштирилган. Улардан 1-смена учун рўйхатдан ўтган 300 нафари 30октябрь куни соат 10:00 да, 2-смена учун рўйхатдан ўтган 300 нафари соат 15:00 да апробацияда иштирок этади.

Рўйхатдан ўтганда талабгорларга апробацияда иштирок этиш вақти ёзилган рухсатнома тақдим этилади.

Талабгорлар мазкур рухсатнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспорт билан белгиланган вақтдан 30 дақиқа олдин (1-сменада 09:30 гача, 2-сменада 14:30 гача) Тошкент шаҳридаги Давлат тест маркази бош биносига келишлари лозим.

Рўйхатдан ўтиш ва апробация жараёнида иштирок этиш бепул.

 

    Бошқа янгиликлар