АсосийShou-biznes

Камерон Диаз тўйида меҳмонлар ўзларини кулгидан тия олишмади

Голливудлик машҳур актриса Камерон Диаз севгилиси Бенжи Мадденга турмушга чиқди. Тантанали тўй маросими жуфтлик яшаётган уйнинг ҳовлисида бўлиб ўтди.  
MailOnline портали маросимнинг тафсилотлари ҳақида маълумотга муваффақ бўлди. Ўз турмуш ўртоғи учун қадаҳ кўтарган Диаз: “Узоқ вақт эрга тегмадим, чунки вазман, оғир-босиқ бўлишни истамагандим. Аммо ҳозир мен дунёнинг энг яхши йигитига турмушга чиқяпман. У фақатгина меники!” деган сўзларни айтди ва меҳмонларга ўзининг ажойиб табассумини ҳадя қилди.  

Диазнинг турмуш ўртоғи эса ўзини кулгидан тута олмай, воқеаларга ўз изоҳини берди: “Мендан фақатгина иккита нарсани сўрашди: биринчиси маросимнинг мусиқий қисми бўлса, иккинчиси тўй торти!”.

Келин-куёвларнинг никоҳ узугини куёвнинг жиянлари эгизаклар Бенжи Жоэла ва Николь Ричилар олиб келишди. MailOnline маълумотига кўра, бола узукни тушуриб юборган.

    Бошқа янгиликлар