Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрь кунги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги Қарорининг қабул қилиниши ва мазкур қутлуғ санани юртимизда кенг нишонланаётганлиги тилимиз ривожи йўлидаги қилинаётган хайрли ишларнинг яққол исботидир.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Шайҳонтоҳур, Яшнобод, Миробод туман бўлимлари томонидан туманлардаги умумтаълим мактабларида “Давлат тили, ўзбек тили-олий қадриятимиз, ўчмас тарихимиз!” мавзусида мактабнинг бошланғич ва битирувчи синф ўқувчилари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди.
Қизғин очиқ дарс шаклида ўтган суҳбатларда бошланғич синф ўқувчилари томонидан давлат тили байрамига аталган шеърлар, табриклар ёд олинди. Сўз мулкининг султони, буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнингҳаёти, ижод йўллари, уларнинг ғазаллари, ўзбек тилига қўшган ҳиссалари ҳақида савол-жавоб тарзида самимий мулоқотлар уюштирилди.
Суҳбат якунида, 1-4 синфгача бўлган болажонларга эсдалик совға сифатида 200 дан ортиқ бадиий, ўзбек тилидагиэртак китоблар тақдим этилди.






