Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси арафасида, 10 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 63-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясида парламент қуйи палатасига сайланган депутатларга гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топшириш тантанали маросими ўтказилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг расмий сайтида хабар берилди.
Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, депутатлар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 12 январь куни Тошкент шаҳрида чақирилиши эълон қилинган эди.





