Куни кеча, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ишдан олинди.
Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев Ислом Каримов даврида лавозимга қўйилган вилоят ҳокимлари сони яна биттага камайганини айтиб, таҳлиллар билан бўлишди:
“Шавкат Мирзиёев президентликка сайлангандан кейин деярли барча вилоят ҳокимлари алмашди, фақат водийдаги учта вилоят ҳокимлари тўлиқ таркибда фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Эркин Турдимовда ҳам вилоят ҳокимлигида узилиш бўлгани йўқ, фақат у турли вилоятларда ишлашга улгурди.
Шавкат Мирзиёев Президент сифатида жами 18 марта вилоятларга янги ҳокимларни тайинлаш тўғрисида Фармонни имзолади (айрим вилоятларга бир неча марта ҳоким тайинланди).
Келинг, вилоят ҳокимлари рўйхатини ҳамда 2016 йилдан кейинги ўзгаришларни хронологик кетма-кетликда кўриб чиқамиз:
2019 йил:
27 октябрдан – Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. Мирзаев Зойир Тоирович.
Аввалги ҳоким: Зафар Рўзиев (2013 йил 27 сентябрдан);
4 июндан – Тошкент вилояти ҳокими в.б. Холматов Рустам Қурбонназарович.
Аввалги ҳокимлар: Ғуломжон Ибрагимов (2017 йил 31 октябрдан), Шукрулло Бобоев (2016 йил 15 декабрдан) ҳамда Исламджан Эргашходжаев (2016 йил 12 августдан);
1 майдан – Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тўра Абдиевич.
Аввалги ҳокимлар: Баҳодир Пўлатов (2018 йил 12 июлдан), Эркин Турдимов (2016 йил 16 декабрдан) ҳамда Тожимурод Мамараимов (2015 йил январдан).
2018 йил:
12 июлдан – Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич.
Аввалги ҳокимлар: Туроб Жўраев (2017 йил 13 июндан), Ҳиммат Оқбўтаев (2016 йил 23 декабрдан) ҳамда Зойир Мирзаев (2010 йил 17 декабрдан);
27 апрелдан — Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев Жаҳонгир Абидович.
Аввалги ҳоким: Раҳмонбек Усмонов (2012 йил 16 мартдан);
21 апрелдан - Хоразм вилояти ҳокими Эрманов Фарҳод Ўрозбоевич.
Аввалги ҳокимлар: Илгузар Собиров (2017 йил 4 сентябрдан) ҳамда Пўлат Бобожонов (2012 йил 24 январдан).
2017 йил:
31 октябрдан – Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович.
Аввалги ҳокимлар: Улуғбек Узоқов (2016 йил 23 декабрдан) ҳамда Сайфиддин Исмоилов (2010 йилдан);
2016 йил:
25 декабрдан — Навоий вилояти ҳокими Турсунов Қобул Бекназарович.
Аввалги ҳоким: Эркин Турдимов (2008 йилдан);
16 декабрдан — Бухоро вилояти ҳокими Барноев Ўктам Исоевич.
Аввалги ҳоким: Муҳиддин Эсонов (2011 йил 27 декабрдан);
15 декабрдан — Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич.
Аввалги ҳоким: Ойбек Ашурматов (2010 йилдан);
2015 йил:
26 ноябрдан — Наманган вилояти ҳокими Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич;
2013 йил:
26 апрелдан – Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбаевич;
2011 йил:
7 ноябрдан – Фарғона вилояти ҳокими Ғаниев Шуҳрат Мадаминович.
Эслатма: 2016 йил 12 октябрдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси сифатида Сариев Қахраман Раматуллаевич фаолият олиб бормоқда”.






