Кеча ярим тунда Тошкент шаҳар Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ расмлари интернетда пайдо бўлди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу мудҳиш воқеага ойдинлик киритди.
Аниқланишича, 26 октябрь куни соат 22:45 да Тошкент шаҳар Кичик халқа автомобил йўлида, яъни шаҳар сил касалликлари клиник шифохонаси олдида йўл транспорт ходисаси содир бўлди. Автомашинани 19 ёшли ҳайдовчи Бехруз К. бошқараётган бўлиб, у кўча ёритгичи ўрнатилган бетон устунга бориб урилган. Хозирча, жабрланганлар ҳақида тўлиқ маълумот берилмади. Ҳодиса ўрганилмоқда.